Роналду: “Руни ва Невилл – менга дўст эмас. Кин ва Фердинанд эса …”

Eldor Akmurzayev
15 ноя 2022, 07:45
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Пирс Морганга берган интервьюсидаги навбатдаги деталлар Британия ТВси орқали намойиш этилди.

Бу сафар португалиялик собиқ жамоадошлари ҳақида фикр билдирган.

“Руни ва Невилл – менга дўст эмас. Улар ҳамкасбларим. Биргаликда ҳаракат қилганмиз, аммо улар билан кўришиб турмаймиз, кечки овқатни ҳам бирга ўтказмаймиз. Бир ёки ярим йил олдин Руни уйимга фарзандлари билан келганди ва ўғлимни футболга чақирганди. Бундай одамларни тушуна олмайман. Балки, улар машҳур бўлиш учун мени танқид қилишар. Эҳтимол, улар афишаларда бўлишни исташар. Бирга ўйнаган одамларингдан буни эшитиш оғир. Кин ва Фердинанд эса яхши йигитлар. Улар мен ҳақимда фақат яхши гапиргани учун эмас. Улар футболчилар нимани ўйлаши ва ўзини қандай тутиш кераклигини билишади”, дейди 37 ёшли форвард.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru