

"Ўйин вақтида мухлислар: "Месси, Месси!", дея ҳайқира бошлашди. Шу паллада Роналду тўпни ён чизиқдан ўйинга киритмоқчи бўлгандек қўлга олди, лекин уни шеригига қолдириб, бармоғини оғзига босиб, трибуналарни жим бўлишга чақирди. Кейин рақиб жарима майдончаси томон ҳаракатланаётган Роналду қўл ҳаракати билан тинчлантиришга уринди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Насср" қўшимча дақиқаларда Мане томонидан киритилган гол эвазига ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.




