

Португалиялик футболчи 7та фарзанд кўриш нияти борлигини тан олди.
Ҳозирги кунда у 3 фарзанднинг отаси ҳисобланади. 7 ёшли Криштианудан ташқари эгизаклар Матео ва Ева ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, эгизаклар ҳали бир ёшга ҳам тўлиб улгурмаган.
«Ўғлим мен 7 фарзанднинг отаси бўлишимни хоҳлаяпти. Бу сеҳрли рақам ва мен унинг фикрига тўлиқ қўшиламан», — таъкидлади Роналду.



