

Нашр хабарига кўра, португалиялик футболчи шифокор ва ишчиларга ойлик тўлаши ҳам режалаштирилган. Иогарироқ Роналду коронавирус туфайли Туринга қайтмаслиги ҳақида хабарлар чиққанди. Футболчининг жамоадоши Даниэле Ругани коронавирусга чалинганлиги ҳам тасдиқланган.
Италия Миллий олимпия қўмитаси 3 апрелга қадар Италиядаги барча спорт мусобақаларини ўтказишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.
COVID-19 вируси ўтган йил охирида Хитойда қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ундан 6 мингга яқин инсон вафот этган. 74 минг нафар инсон ушбу инфекциядан жабр кўрмоқда.



