

ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" клуби "Ювентус"ни қабул қилди ва Дибаланинг ягона голи Аллегри шогирдларига ғалаба келтирди. Учрашувда Роналду собиқ жамоасига қарши ҳаракат қилди.
Роналду "қизил иблислар" муҳлисларига сешанба оқшомидаги баҳсда илиқ кутиб олишганлиги учун ташаккур билдирди.
Қайд этиш керак, Сер Алекс Фергюсон даврида Криштиану клуб билан 3 маротаба Англия Премьер Лигаси ва 1 марта Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучган.




