Роналду Мадриддан араб мамлакатига учиб кетди
16 дек 2022 19:31
Янгиликлар
Роналду Мадриддан араб мамлакатига учиб кетди
Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатини тарк этганидан кейин бир неча кун машғулот ўтказган Мадриддан учиб кетди.
DAZN журналисти Серхио Квирантенинг ёзишича, ҳужумчи Мадриддан БААнинг Дубай шаҳрига шахсий самолётида парвоз қилган.
Роналду "Реал Мадрид" базасида икки кун машғулот ўтказди.
37 ёшли форвард ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Ноябрь ойида у "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилганди.
Аввалроқ Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби унинг кейинги клубига айланиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар