

"Football Italia" хабарига кўра, акциялар нархи 6,9 фоизга тушиб, бир акция нархи 0,7204 еврони ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Роналду Португалия термаси ихтиёрида бўлиб турган вақтида вирусни юқтириб олди. Энди у Швецияга қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Шунингдек, Роналду А Серия доирасида "Кротоне" ҳамда "Верона"га қарши ўйинларни ҳам ўтказиб юборади.



