Роналду комадан қутқарган бола
06 апр 2014 12:20
Янгиликлар
Роналду комадан қутқарган бола
Ўтган йилнинг ёзида польшалик 14 ёшли Давид Павлашик исмли болакай велосипеддан йиқилиб, оғир жароҳатланади ва кома ҳолатига тушиб қолади.
Боласини омон сақлаб қолиш мақсадида ота-онаси зудлик билан уни ихсослашган болалар шифохонасига олиб боришади. Шифокорлар йигитчани синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказгач, бола учун у севган муҳитни яратиб бериш лозимлигини маслаҳат беришади.
Давид эса Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда шахсан Криштиану Роналдунинг ашаддий мухлиси эди. Шу сабабли Павлашикка ўз кумири ҳақида доимий равишда маълумот етказиб турилишини таъминлаш кераклиги айтилди.
У комада ётган уч ой давомида унга “наушник” орқали Криштиану Роналду ҳақидаги ёқимли хабарлар эшиттириб борилди. Шунингдек португалиялик футбол юлдузи иштирокидаги барча ўйинлардан радио-трансляциялар тинглантирилди. Барча-барчаси.
Муолажа шу зайлда давом эттирилиб келингач, 2013 йилнинг 13 ноябрь куни Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи доирасидаги ўйинда Криштиану Роналду Швеция терма жамоаси дарвозасига гол киритган маҳалда, уч ойлик комадан кейин болакай ўзига келди.
Бу воқеадан хабар топган Польшанинг “Fact” газетаси тез орада бу ҳақида мақола чоп этди ва қалбларни титратувчи бу воқеадан жуда кўпчилик хабар топди. Шу қаторда Роналдунинг ўзи ҳам.
Давид Павлашик воқеаси Криштиануни жуда таъсирлантирди ва футбол юлдузи у билан учрашишга қарор қилди. Шу мақсадда у Давидни Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Боруссия”га қарши ўйинни томоша қилиш учун “Сантьягу Бернабеу"га таклиф этди.
Ўйиндан сўнг Роналду трибуна остида жойлашган хоналардан бирида польшалик ашаддий мухлиси билан учрашди. У билан бирга суратга тушди ва “Боруссия” билан ўйинда кийган ўз футболкасини совға қилди. Бунга жавобан эса Давид унга қизил оқ рангли шарф ҳадя этди.
Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади

Фикрлар