

Португалиялик футболчи бу мавсумда клуби сафида 51та гол урди (Примерода 35та, ЕЧЛда 16та).
Шундай қилиб, Роналду кетма-кет олти мавсум давомида 50та ва ундан кўп гол урган жаҳондаги биринчи футболчига айланди.
Португалия терма жамоаси аъзоси 2010/11 йилда 53та, 2011/12 йилда 60та, 2012/13 йилда 55та, 2013/14 йилда 51та ва 2014/15 йилда 61та гол урганди.



