Роналду кетма-кет 10та учрашувда гол урган "Ювентус"нинг илк футболчиси бўлди
09 фев 2020 10:56
Янгиликлар
Роналду кетма-кет 10та учрашувда гол урган "Ювентус"нинг илк футболчиси бўлди
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия доирасида "Верона"га қарши ўйинда тўп киритишга эришди.
"Gracenote" хабарига кўра, Роналду "Ювентус" тарихида чемпионатнинг кетма-кет 10та ўйинида дарвозани ишғол қилган илк футболчига айланди.
А Серия тарихида бундай рекорд олдин ҳам қайд этилган. 1962/63 йилги мавсумда "Болонья" футболчиси Эцио Паскутти кетма-кет 10 чемпионат ўйинида гол урганди. Бу борадаги рекорд эса 1994/95 йилги мавсумда кетма-кет 11 ўйинда тўп киритган "Фиорентина"нинг собиқ футболчиси Габриэль Батистутага тегишли.
Роналду ушбу мавсумда барча турнирларда 28 ўйинда 23 гол урди ва 3 ассистентликни қайд этди.
Фикрлар