UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Роналду кетганидан кейин МЮда қаттиқ қоида йўлга қўйилди Янгиликлар

Роналду кетганидан кейин МЮда қаттиқ қоида йўлга қўйилди

"Манчестер Юнайтед" қишда ҳужумчи Криштиану Роналду билан ҳайрлашди.

Португалиялик футболчининг клубдаги маоши бошқалардан кўра сезиларли равишда катта эди. "Daily Mail" хабарига кўра, энди "Юнайтед"да футболчининг ҳафталик маоши 200 минг фунтдан ошмайди. Бу катта эҳтимол билан жамоа бош мураббийи Эрик тен Хагнинг қарори бўлиши мумкин.

Янги қоида Давид де Хеанинг маошига таъсир қилиши мумкин. Посбон МЮда ҳафтасига 350 минг фунт маош олаётганди. Унинг клубдаги шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунланади. Олдинроқ берилган маълумотларга қараганда, испаниялик кипер жамоада қолиш учун маошининг пасайишига розилик билдирган. Шу орқали у Бруну Фернандеш билан бир хил маош олиши кутилмоқда.

Айни дамда жамоанинг асосий футболчилари - Рафаэль Варан, Харри Магуайр, Каземиро ва Фернандеш тахминан ҳафтасига 200 минг фунтга яқин маош олмоқда. Агарда жамоа ЕЧЛга чиқа олмаса, уларнинг маоши пасаяди.

Клубнинг маош учун ҳисоботларида футболчиларига тўлаётган пуллар кўпайиб кетаётгани сабабли бошқа бирор футболчига ҳафтасига 500 минг фунт маош тўламоқчи эмас.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика