Роналду – журналистларга: "Мен сизларга айтган гапларимни эртасига бошқача қилиб ёзасизлар"

Tolibjon Qosimov
22 ноя 2017, 13:13
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 5-тури доирасида АПОЭЛга қарши ўйин (6:0)дан кейин матбуот билан мулоқот қилишдан бош тортди.

"Мен сизларга айтган гапларимни эртасига бошқача қилиб ёзасизлар. Бундай ҳолатда қандай қилиб сизлар билан гаплашаман?" - деди Роналду журналистларга микст-зонада.

АПОЭЛга қарши баҳсда Роналду иккита гол урди ва битта голга пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com