UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  0 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  83 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3

Роналду ЖЧ 1/8 финалида асосий таркибда майдонга тушмагани учун Португалия термасини тарк этиш билан таҳдид қилгани ростми? Янгиликлар

Роналду ЖЧ 1/8 финалида асосий таркибда майдонга тушмагани учун Португалия термасини тарк этиш билан таҳдид қилгани ростми?

Мамлакат футбол федерацияси вазиятга ойдинлик киритди.

Аввалроқ ҳужумчи бош мураббий Фернанду Сантуш уни Швейцарияга қарши (6:1) нимчорак финал учрашувида асосий таркибда майдонга туширмаганидан ғазаблангани ҳақида хабар берилганди. Роналду эса терма жамоани тарк этмоқчи экани маълум қилинганди.

"Пайшанба куни Криштиану Роналду Фернанду Сантуш билан суҳбат чоғида терма жамоани тарк этиш билан таҳдид қилгани ҳақида маълумот эълон қилинди.

Португалия футбол федерацияси расман терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати вақтида жамоани тарк этиш билан таҳдид қилгани йўқлигини маълум қилади.

Криштиану Роналду ҳар куни ўзига хос ютуқларга эришади, терма жамоа ва мамлакатга хизмат қилади. Бу ҳурмат қилиниши керак. Бу унинг терма жамоага содиқлигидан далолат беради.

Дарвоқе, Португалия терма жамоаси учун энг кўп ўйин ўтказган футболчининг фидойилик даражаси, агар керак бўлса, 2022 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасидаги Швейцарияга қарши ўйинда яна бир бор намоён бўлди.

Миллий терма жамоа – футболчилар, мураббийлар ва Португалия футбол федерацияси ходимлари биринчи кунданоқ мамлакат тарихидаги энг яхши Жаҳон чемпионатини ўтказиш мажбуриятини ўз бўйнига олишган", – дейилади Португалия футбол федерацияси баёнотида.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика