Роналду ESPN телеканали мукофотига сазовор бўлди

Sherzod Nurmatov
11 июл 2021, 19:51
"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду тўртинчи марта ESPY Awards'нинг "эркарлар футболи бўйича чет эллик энг яхши спортчи" номинацияси совринига лойиқ кўрилди.

Ушбу мукофот Американинг ESPN телеканали томонидан топширилади.

"Ушбу ажойиб мукофотдан миннатдорман. Бу мухлислар орасида овоз бериш йўли билан берилади, шунинг учун бу соврин мен учун муҳим аҳамиятга эга. Катта раҳмат. Афсуски, маросимда шахсан ўзим иштирок эта олмадим", – деди Роналду.

36 ёшли Роналду ўтган мавсумда "Ювентус" таркибида барча мусобақаларда 44 учрашув ўтказиб, 36 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›