

The Athletic нашрининг ёзишича, Криштиану Роналду ЕЧЛдаги голлари сони бўйича якунда Лионель Мессидан ортда қолмаслик учун "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи. Айнан шу фактор Роналдуни кетишга ундамоқда.
Роналду кейинги мавсумда ЕЧЛда ўйнамоқчи. ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги голлар сони бўйича ҳам Роналду Мессига имконият бермоқчи эмас. Ҳозирда Роналду ЕЧЛ гуруҳ босқичида 76 та гол киритган. Месси эса 73 та.
Қўшимчасига, Криштиану ЕЧЛда гол уриш бўйича ҳам ўртадаги фарқни сақлаб қолиш ниятида. Ҳозирда Роналду ЕЧЛда 140 та гол урган. Месси ҳисобида эса 125 та гол мавжуд.



