UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико" 0:0 (матнли трансляция)  1 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  0 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  5 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  2 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  16 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  3 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Роналду донорга айланди Янгиликлар

Роналду донорга айланди

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду плазма донорига айланди ва "Инстаграм"даги саҳифаси ўқувчиларини унга ўхшашга чақирди.

Португалиялик сўнгги бир неча йил давомида бутун дунё бўйлаб қон ва плазма топширувчиларнинг сонини оширишга мўлжалланган Abbott тиббий кампанияси "BeThe1Donor" ҳаракатининг бир қисмига айланган.

"Мотивация! Бу плазмали пакет унга муҳтож одамларга қанчалик ёрдам беришини яхши биламан. Унга муҳтож одамларга ёрдам беринг ва ушбу ишга қолганларни ҳам жалб этинг" - дейилади сурат остида.

Плазма қондан олинадиган сарғиш рангдаги суюқликдир. У қонинг 55%ни ташкил қилади. Плазма қуйиш қон кетишини тўхтатади, қон ҳажмини тиклайди ва ундан турли дорилар ишлаб чиқарилади.
Роналду собиқ жамоадошининг ўғлига ёрдам бериш учун ушбу ҳаракатга қўшилган эди. Маълумотларга кўра, 32 ёшли футболчи ҳар йили икки маротаба қон топширади ва одамларни ҳар йили ҳеч бўлмаса бир марта шундай қилишга чорлайди.
Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика