Роналду: "Бу фаолиятимдаги энг яхши йил"
28 дек 2016 11:26
Янгиликлар
Роналду: "Бу фаолиятимдаги энг яхши йил"
"Globe Soccer Awards" талқинига кўра, 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Португалия терма жамоаси ва "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду маросимдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Барча тарафдан олиб қараганда бу фаолиятимдаги энг яхши йил бўлди. Португалия терма жамоаси билан Евро-2016да ғалаба қозондим, Мадриднинг "Реал"и билан эса ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятга эришдик. Яна бир бор "Олтин тўп"ни қўлга киритдим. Терма жамоа ва клуб билан барча мусобақаларда ғалаба қозондим. Клубим, терма жамоам ва мен билан шубҳаланадиганлар борми? Бу ажойиб йил бўлди. Мен терма жамоа ва "Реал"даги шерикларимдан миннатдорман", - дейди Роналду.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар