Роналду Байрутдаги терактда ота-онасидан айрилган болакай билан учрашади
19 ноя 2015 13:45
Янгиликлар
Роналду Байрутдаги терактда ота-онасидан айрилган болакай билан учрашади
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Ливанда содир бўлган теракт натижасида ота-онасидан айрилган 3 ёшли Ҳайдар Мустафо билан учрашади.
12 ноябрь куни террористлар Байрутнинг жанубий қисмида одамлар кўп жойда теракт амалга оширган эди. Натижада 43 киши ҳалок бўлди ва 239 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Терактда Ҳайдарнинг ота-онаси вафот этди. Журналист аёл Рана Харби ижтимоий тармоқда #CristianoMeetHaidar хештэги орқали Ҳайдар ҳақида ёзди ва бу ҳикоя тез орада машҳур бўлиб кетди.
"Реал"нинг ливанлик мухлисларининг маълумотларига кўра, Испаниядан қўнғироқ бўлган ва болакай Роналду билан тез орада учрашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар