

Шу тариқа, 32 ёшли футболчи терма жамоа сафида гол уриш борасида Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе, Таиланд собиқ аъзоси Киатисак Сенамуанг ва Саудия Арабистони собиқ футболчиси Мажид Абдуллага етиб олди. Криштиану ҳозирча рўйхатда 10-ўринда бормоқда.
Рейтингда Эрон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Али Дайи биринчи ўринда. У 149та халқаро ўйинда 109та гол урган.



