UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Роналду "Ал-Насср"даги илк совринни қўлдан бой берди, бу Саудия Арабистони Суперкубоги. Ҳозирча 2та ўйинда гол йўқ Янгиликлар

Роналду "Ал-Насср"даги илк совринни қўлдан бой берди, бу Саудия Арабистони Суперкубоги. Ҳозирча 2та ўйинда гол йўқ

Ва 90 дақиқа ичида 12 бор тўпни йўқотиш.

"Ал-Насср" ва Криштиану Роналду Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финалида мағлуб бўлишди. Ҳозирча янги жамоадаги илк соврин йўқ.



"Ал-Иттиҳод"га қарши 1:3, Роналду жамоаси томонидан ягона голни Андерсон Талиска киритди, у "Ал-Насср"нинг Саудия Арабистони чемпионатидаги энг яхши тўпурари (12та тўп) бўлиб турибди. Олдинроқ, 28 ёшли бразилиялик Туркиянинг "Бешиктош" ва Хитойнинг "Гуанчжоу" жамоалари сафида голлар урган. Ўйиннинг бош қаҳрамони - "Ал-Иттиҳод"нинг  бразилиялик форварди Ромариньо, унда гол+пас бўйича 1+2.

"Ал-Насср" майдонда устунлик қилди: 63% ўйин вақтида тўпга эгалик қилди, икки карра кўпроқ дарвоза томон зарба берди (9тага қарши 17та зарба), аммо "Ал-Иттиҳод"да учта голли вазият бўлди (Opta маълумотига кўра), "Ал-Насср"да эса умуман бўлмади.

"Ал-Насср"нинг 14 ўйинлик мағлубиятсиз серияси тўхтатилди, аммо "Ал-Иттиҳод"нинг "Ал-Насср"га қарши серияси давом этди - 10та ўйин (6 ғалаба ва 4 дуранг).


Роналду қандай ўйнади?



Криштиану тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, иккита зарба берди, тўп билан 44та ҳаракат (кўп эмас: солиштириш учун, майдонда бир тайм ўйнаган шериги Гонсало Мартинесда тўп билан 40та ҳаракат).

Қолган статистикалар ҳам яхши эмас: 28та уринишдан 22та аниқ пас, тўрттадан тўртта муваффақиятсиз кросслар, юқоридаги курашда бештадан битта ғалаба, икки имкониятдан бир бор рақибидан ўтиб кетди, 12 бор тўпни йўқотди.

Шунингдек кутилмаган саломлар олди - "Ал-Иттиҳод" мухлислари "Месси!" деб қичқиришди.

Энди бошқа солиштиришларга ўтамиз. Масалан, "Ал-Иттиҳод" форварди Абдеразак Амдалла билан. У майдонни голсиз тарк этмади.



Нега Суперкубокда бирдан финал эмас, ярим финаллар ўйналмоқда?

Турнир илк бор тўртта жамоа форматида ўтказилмоқда - уч жамоа ўтган мавсум жадвалдаги топ-3 сифатида олинади, уларга эса Кубок соҳиби қўшилади. "Ал-Насср" 2022 йилни учинчи бўлиб якунлагани учун бу ерга келган.



"Ал-Насср" тўққизтадан (2013 йилдан бери) иккита Суперкубокни ютган, шунингдек икки бор ҳал қилувчи ўйинда ҳаракат қилган.

Бошқа бир ярим финалда "Ал-Фейха" "Ал-Хилол"ни мағлуб этди. Финал Роналду ва "Ал-Насср"сиз ўтади.


Роналду ва "Ал-Насср"нинг яна қандай режалари бор?



Жорий мавсум яна иккита совринга имконият қолди.

1. Саудия Арабистони чемпионати. Клуб 14 турдан сўнг чемпионатда етакчилик қилмоқда, улар ҳаммадан кўп уришган (28) ва энг кам тўп ўтказиб юборишган (6). 33 очко, "Ал-Хилол"да 32 (ва битта ўйин кўп), "Ал-Иттиҳод"да 31та. "Ал-Насср" сўнгги бор 2019 йилда чемпион бўлган.

2. Қирол кубоги. У ерда "Абха"га қарши чорак финал. "Ал-Насср" ушбу кубокни анчадан бери, аниқроғи 1990 йилдан бери қўлга киритмаган. Аммо, ўша йилдан 2008 йилгача турнир ўтказилмаган, аммо сўнгги 15та мусобақада турли хил етти клуб ғалаба қозонди, "Ал-Насср" эса уларнинг қаторида эмас.

Роналду Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффида ўйнамайди. Сабаби оддий: у ерда "Ал-Насср" йўқ. ЧЛ-2022да мамлакатдан Кубок эгаси, шунингдек 2020/21 йилги мавсум Саудия Арабистони лигасида биринчи, иккинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар чиқишди. Нега тўртинчиси? Сабаби учинчи ўринни эгаллаган жамоа лицензиялашдан ўтмаган.



"Ал-Насср" унда умуман олтинчи ўринни эгаллади, аммо тўртинчи ўрингача икки очкогина етмади. ОФК Кубоги (қитъанинг иккинчи турнири)да эса Осиё топ-чемпионатларидан жамоалар ўйнамайди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика