Роналду 38 ёшгача тўп тепиши мумкин

1 янв 2020, 23:25
Туриннинг "Ювентус" клуби жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан янги шартнома тузишга тайёр.

"Corriere dello Sport" нашри хабарига кўра, "Globe Soccer Awards" мукофотининг тақдирлаш маросимида португалиялик форварднинг агенти Ж.Мендеш Турин клуби мутасаддилари билан музокара ўтказган.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар ўзаро ҳамкорликни 2023 йилнинг ёзига қадар давом эттиришни муҳокама қилишган. Роналдунинг маоши деярли ўзгармайди (йилига 35 млн евро атрофида). Таъкидлаш лозимки, Роналду 2022/23 йилги мавсум сўнгида 38 ёшни қаршилаган бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere dello Sport