

Илгари "Олтин тўп"нинг беш карра соҳиби билан бу ҳодиса бир марта, 2010 йилда унинг "Реал Мадрид"даги биринчи мавсумида содир бўлганди.
"Қизил иблислар" жорий мавсумда Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва лига кубогидаги иштирокини якунлаб бўлди. "Манчестер Юнайтед" АПЛ турнир жадвалида пешқадам "Манчестер Сити"дан 20 очко ортда қолмоқда.
37 ёшли португалиялик футболчи фаолияти давомида жамоавий миқёсда 30 марта чемпион бўлган ва терма жамоа билан иккита совринни қўлга киритган.



