
"Агарда кимдир мени рекордимни янгилай олса, демак у шу ишни қилиши керак бўлган бўлади. Вақтида мен ҳам кимнингдир рекордини янгилаганман. Ўйлашимча, мени рекордим ҳам абадий эмас. Клозе мени ортда қолдириб кетиши мумкин, лекин бу билан мен эришган ютуқлар йўқолиб қолмайди", - дея ўз фикрини билдирди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, Роналдонинг ҳисобида 15 та гол бор ва у ҳозирда мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Германия терма жамоаси "снайпери" Мирослав Клозе ҳисобида эса 14 та гол мавжуд ва Клозе ушбу чемпионатда ўз голлари сонини ошириш имкониятига эга.