Роналдо талқинида дунёнинг энг кучли ҳужумчиси ким?

Sherzod Nurmatov
1 фев 2022, 21:21
"Реал" ва "Барселона" собиқ ҳужумчиси Роналдо айни дамда дунёнинг энг яхши ҳужумчиси ким эканлигини айтди.

"Бензема – энг кучли ҳужумчи.  Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Кейинги ўринда Левандовски. Холанд биринчи рақамга айланади, аммо бу иккиси ҳозир ундан яхшироқ.

Мбаппе ҳам жуда кучли. У "Реал" билан 50 миллион еврога шартнома имзолаганини ўқидим", – деди бразилиялик афсона.

Бензема Ла Лига ушбу мавсумида 21 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia