Роналдо футболчилик фаолиятини қайта тиклаши мумкин

Narzulla Saydullayev
13 дек 2014, 13:20
Бразилия терма жамоаси сафида икки карра Жаҳон чемпиони бўлган 38 ёшли ҳужумчи Роналдо АҚШда футболчилик фаолиятини қайта тиклаши мумкин, деб хабар бермоқда Estadao нашри.
Роналдо ўзи хўжайинлардан бири ҳисобланган "Форт-Лодердейл Страйкерс" клубида ўйнамоқчи.

"Жамоа ривожланишида ва танилишида фаол иштирок этаман. Ишонч билан айта оламанки АҚШда футбол жадал суратларда ривожланмоқда", - дейди Роналдо.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net