Роналдиньога Бразилиядан чиқиш тақиқлаб қўйилди

Alisher
31 июл 2019, 10:48
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдиньо яқин орада ватанидан ташқарига чиқа олмайдиган бўлди.

Суд 39 ёшли бразилияликка жарималар туфайли шундай тақиқ қўйган.

Роналдиньонинг иккита, яъни Бразилия ҳамда Испания фуқароликлари бор.

"Барселона" ва "Милан" собиқ футболчиси Порту-Алегри шаҳрида жойлашган уйининг кўлида ноқонуний қурилиш туфайли 2 миллион фунт стерлинг жаримага тортилган.

Роналдиньони бундан ташқари 1,7 миллион евро ҳисобидаги қарзлари ҳам бор. Унинг мулкидан 57таси аллақачон давлат тасарруфига ўтказилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Folha de S.Paulo