Роналдиньо: "Умид қиламанки, Хави тез орада мураббий сифатида "Барселона" тарихига киради"

Sherzod Nurmatov
7 фев 2023, 14:26
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо Хави Каталония клуби тарихига нафақат ажойиб футболчи, балки муваффақиятли мураббий сифатида ҳам киришига умид билдирди.

Клуб тарбияланувчиси Рональд Куман ўрнига 2021 йилнинг ноябридан бери "Барса"ни бошқариб келмоқда. 2022/23 йилги мавсумда "Барселона" Ла Лиганинг 20-туридан кейин "Реал"дан 8 очко олдинда ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Соврин ютиш осон эмас, лекин у яхши ишлаяпти ва умид қиламанки, у тез орада клуб тарихидан жой олади.

Хави – менинг дўстим. Умид қиламизки, ишлар бундан кейин ҳам ижобий давом этади ва у чемпионликни қўлга киритади", – деди Роналдиньо.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›