Роналдиньо “Краснодар” академиясига ташриф буюрди

18 май 2018, 22:50
Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньо “Краснодар” футбол клуби академиясига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда клубнинг расмий Твиттери.

“Академиямизга бугун супермеҳмон ташриф буюрди. Видеогуруҳимизи ва фотографларимиз у билан биргаликда турли лавҳаларни суратга олишмоқда. Фото ва видео лавҳаларни сабрсизлик билан кутиб қоламиз”, дейилади клуб томонидан тарқатилган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Красндоар" ФК твиттери