

Бу каталонияликларнинг собиқ устози Франк Райкарддир. У футболчини майдонда ўзини эркин ҳис қилиши учун имконият берган.
"У ажойиб мураббий, жуда айёр йигит, мен билан бирга ишлаган мутахассислар ичида энг зўри.
У ҳамма нарсани билар эди, чунки вақтида юқори савияда ўйнаган ва бу эса бизнинг вазифамизни осонлаштирар эди. У биздан талаб қилган ҳамма нарсани олдин ҳам ҳис қилган, шунинг учун у биз билан оддий сўзлар билан гаплашар эди.
У менга майдонда ўзимни яхши ҳис қилишим учун эркинлик берган", - дейди Роналдиньо.




