Рональд Куман: “Барселона”ни бошқаришни орзу қилишимни ҳамма билади”
07 июн 2020 09:25
Янгиликлар
Рональд Куман: “Барселона”ни бошқаришни орзу қилишимни ҳамма билади”
“Айни пайтда терма жамоадаги фаолиятимдан мамнунман. Аммо келажакда нималар бўлишини ҳеч биримиз билмаймиз. Шартномамда Европа чемпионатидан кейин термани тарк этишим мумкинлиги қайд этилган. Аммо ҳозир буни ўйлашни мавриди эмас. “Барселона”ни бошқариш ниятим борлигини барча яхши билади. Ўйлайманки, менга бу ниятимни амалга ошириш насиб этади. Аммо доимгидек, барчаси жамоа билан нечоғлик омадли ишлаш ва мураббийлик хислатларини намойиш этишга боғлиқ. “Барселона”дек жамоани бошқариш учун катта тажриба керак бўлади”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Куманнинг Нидерландия Қироллиги футбол уюшмаси билан шартномасига кўра, Евро-2020 баҳсларидан кейин агар унга “Барселона”дан таклиф тушса, у терма жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги банд мавжудлиги ўтган йилнинг кузида маълум бўлганди.
Куман футболчилик фаолияти даврида 1989-1995 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар