Ромеро "Манчестер Юнайтед"да қолади

Alisher
30 окт 2020, 14:00
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Серхио Ромеро клубда камида январга қадар қолади.

Олдинроқ аргентиналик футболчининг MLS'га йўл олиши мумкинлиги айтилган эди. Аммо "Интер Майами" раҳбари Дэвид Бекхэм собиқ клуби билан футболчининг трансфери борасида келиша олмади. Бугун Америка лигасида трансфер ойнаси ёпилади.

Дин Хендерсон келганидан сўнг Ромеро МЮнинг учинчи дарвозабонига айланди. Аргентиналик "Олд Траффорд"дан кетишга уринди, аммо бошқа клубларнинг таклифи манчестерликларни қаноатлантирмади.

Энди Ромеро МЮда камида январгача қоладиган бўлди. Ўйинчининг "қизил иблислар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail