Ромелу Лукаку "Челси"нинг "Реал"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади

Alisher
11 апр 2022, 17:38
"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку жамоага "Реал"га қарши Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳсидаги ўйинда ёрдам бера олмайди.

Ўйинчида жароҳат бор ва у шу сабаб "Саутгемптон" (6:0)га қарши 9 апрель кунги ўйинни ўтказиб юборди. Бельгиялик Чемпионлар Лигасидаги ўйинни ҳам ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Лондонда ўтган илк баҳсда "Челси"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Жавоб ўйини 12 апрель куни бўлиб ўтади.

Лукаку 2021/22 йилги мавсум "Челси" таркибида 36та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›