

27 ёшли ўйинчи "Лацио"га қарши ўйиндан олдинги машғулотлар пайтида жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, Заппакоста аслида "Челси" футболчиси ҳисобланади. У Рим клубида ижара асосида ўйнамоқда.
Заппакоста футболчилик фаолияти давомида "Рома"дан ташқари, "Исола Лири", "Аталанта", "Авеллино", "Челси", "Аталанта" ва "Торино" клубларида ўйнаган.
Футболчи 2016 йилдан буён Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.




