

Италия клуби 31 ёшли футболчи учун 10 миллион евро миқдоридаги нарх қўйди ва аргентиналик футболчини сотмоқчи. Айни дамда ўйинчига "Зенит" ва "Лос-Анжелес Гэлакси" клублари қизиқмоқда.
"Зенит" Пасторега ўтган йилнинг февралида ҳам қизиққанди. Аммо, ўшанда футболчи Россияга кетишни хоҳламаган ва Италияда қолишни афзал кўрганди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серия доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



