"Рома" вакиллари "Челси" футболчиси билан шартнома имзолаш учун Лондонга борди

Mirjalol Normatov
25 авг 2023, 20:13
"Рома" хўжайинлари "Челси" билан Ромелу Лукакунинг ижараси борасида музокараларни бошлади.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, Рим клубидагилар лондонликлар билан футболчининг ижара суммаси борасида келишувга эришишмоқчи. Агарда келишувга эришилса, Лукакунинг маоши учун тезлик билан музокаралар ўтказилади.

"Рома"дагилар ушбу трансфернинг амалга ошишига ишонишмоқда. Чунки Лукаку "Челси"га керак эмас ва ҳужумчи учун жамоа изланмоқда.

Ўтган мавсумни Лукаку ижарада "Интер"да ўтказиб, А Серияда 10та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›