"Рома" Стротманни сотишга рози бўлди, аммо футболчининг ўзи бунга қарши

Aslanov Jasurbek
27 авг 2018, 15:30
"Рома" ярим ҳимоячиси Кевин Стротман фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Рим клуби футболчини "Марсель"га сотишга рози бўлди. Трансфер 28 млн еврога амалга ошиши мумкин. Стротман хизматларига "Рома" собиқ устози, айни дамда Франция клубини бошқараётган Руди Гарсия қизиқиш билдирмоқда.

Аммо Стротманнинг ўзи Рим клубини тарк этмоқчи эмас. "Улар мени сотиб юборишди. Ҳа, энди кетишга тўғри келади" - деди футболчи дўстларига.

Стротман 2013 йилдан бери "Рома" шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia