“Рома” президенти: “Биз Тоттига 6 йиллик шартнома таклиф қиляпмиз”
21 мар 2017 01:55
Янгиликлар
“Рома” президенти: “Биз Тоттига 6 йиллик шартнома таклиф қиляпмиз”
Римнинг “Рома” клуби президенти Жеймс Паллоттанинг айтишича, жамоа раҳбарияти ҳужумчи Франческо Тоттига 6 йиллик шартнома тайёрлаяпти.
Аниқроғи, 40 ёшли футболчига “Рома” директорлиги лавозими таклиф қилиняпти. Амалдаги шартнома шу йилнинг сўнггида якунланади.
“Ҳозирча Тоттининг футболдаги келгуси фаолияти ҳақида суҳбатлашмадик. Лекин биз унга клуб директори лавзоми учун 6 йиллик шартнома таклиф қилдик”, — дейди Паллотта La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.
Италия А сериясининг жорий мавсумида Тотти 11та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол киритишга муваффақ бўлган.
Фикрлар