"Рома" ўз тарбияланувчисини ортга қайтармоқчи
30 июн 2022 00:12
Янгиликлар
"Рома" ўз тарбияланувчисини ортга қайтармоқчи
Италиянинг "Рома" клуби ҳозирда "Сассуоло"да тўп тепаётган тарбияланувчиси Давиде Фраттезининг жамоага қайтармоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, "бўрилар" ярим ҳимоячи учун қониқарли миқдорда трансфер таклифи билан чиқишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Фраттези Роберто Манчини бошқарувидаги Италия миллий терма жамоаси сафида бир неча ўйин ўтказишга муваффақ бўлган. Аввалроқ футболчининг онаси ўғли билан Римга қайтишни орзу қилаётганини айтганди.
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу трансферни талаб қилмоқда. Ўтган мавсум Фраттези А Серияда 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар