"Рома" ўз стадионида вакцинация марказини очди

Sherzod Nurmatov
23 сен 2021
Бу ҳақда римликлар матбуот хизмати хабар берди.

"Рома" "Олимпико" стадионида кўчма эмлаш пунктини очди ва эмланадиганлар учун акция эълон қилди.

Чоршанба ва пайшанба кунлари (22 ва 23 сентябрь) Рим аҳолиси коронавирусга қарши Moderna вакцинасининг биринчи ёки иккинчи дозасини олиш имкониятига эга бўлди.

Ҳозирги кунда стадионда шифокорлар, ҳамширалар ва маъмурий ходимлардан иборат жамоалар ишламоқда.

Қайд этилишича, вакцина билан эмланувчи "Рома" мухлислари жамоанинг навбатдаги уй учрашуви чиптаси хариди учун чегирмага эга бўлишади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: asroma.com