

Манбанинг хабар беришича, Рим клуби мухлислари ҳужумчига: "Сен лўлисан!" дея бақиришган.
Эслатиб ўтамиз, "Стадио Олимпико" майдонида бўлиб ўтган учрашувда Ибрагимович жарима зарбасидан гол урди. Шу тариқа, 40 ёшли швед форварди турли мамлакатлар чемпионатларида ўзининг 400-голини урди. Илгари у Швеция, Нидерландия, Испания, Франция, Англия чемпионатларида ҳам иштирок этган.



