"Рома" Малкомни сотиб олишга уриниб кўради

Mirjalol Normatov
26 июл 2019
"Барселона" вингери Малком "Рома"га ўтиши мумкин.

"Football Italia" хабарига кўра, "бўрилар" ўтган йилги қилиқларига қарамасдан Малкомга бўлган қизиқишларни янгилаган. Ёдингизда бўлса, ўтган йили бразилиялик футболчи сўнгги сонияларда "Рома"дан кўпроқ маош таклиф қилган "Барселона"ни танлаганди.

"Рома" эса 22 ёшли футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда.

Малком "Барселона"даги дебют мавсумида 24 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога тенг.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia