"Рома" Луиз Адриану учун 16 миллион евро таклиф қилади

Narzulla Saydullayev
21 авг 2014, 11:27
"Шахтёр"нинг 27 ёшли футболчиси Луиз Адриану "Рома"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Италия клуби яқин вақт ичида "Тоттенхэм" ёки "Челси"га кўчиб ўтадиган Маттиа Дестронинг ўрнини босадиган футболчи қидиришни бошлаб юборган. "Рома" бразилиялик футболчи учун 16 миллион евро беришга тайёр. Луиз Адриану 2007 йилдан бери "Шахтёр" сафида тўп тепиб келмоқда.

Футболчи Украина клуби сафида барча турнирларда 236 марта майдонга тушиб, 108 марта гол урган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›