"Рома" клуби "Ювентус" устидан ғалаба қозона оладими?
20 дек 2018 16:30
Янгиликлар
"Рома" клуби "Ювентус" устидан ғалаба қозона оладими?
22 декабрь куни Италия Чемпионати 17-тур доирасида "Ювентус" ва "Рома" клублари ўзаро беллашади.
Италия Чемпионатининг сўнгги 7 мавсумида "Ювентус" ғолиб бўлганидан хабарингиз бор. Ушбу мавсумда эса улар 15 мартта ғалаба қозониб, 1 бора дуранг ўйнади. Бундан кўриниб турибдики, 16 тур ортда қолган бўлсада, "Юве"га ҳали ҳеч кимнинг "тиши ўтмаяпти".
"Рома" эса ғалаба қозониши учун имконияти анча кам. "Ювентус" бу йилги Чемпионалар Лигасида 12 декабрь куни ўзининг сўнгги ўйинини ўтказди. Шу сабабли, энди бор эътиборини миллий чемпионат ўйинларига қаратади. "Ювентус"да 46 очко, "Рома" эса деярли икки баробар кам – 24 очко тўплаган.
Шунинг учун, "Рома" ўзининг бир маромдаги ўйини билан мақтана олмайди. "Бўрилар" бутун мавсум давомида 6та ғалаба, 4та мағлубият ва 6та дуранг натижани қайд этдилар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар