"Рома" Жигога қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
11 янв 2022, 22:03
"Спартак" клубининг франциялик ҳимоячиси Самуэль Жиго жамоасини ўзгартириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, ҳимоячининг трансферига "Рома" қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ Жигога "Бешиктош", "Марсель", "Галатасарой", "Сент-Этьен" ва "Торино" каби клублар қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг “Спартак” билан шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган.

Жиго жорий мавсумда РПЛда 16 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TransferMarketWeb