

Римликлар ҳозирча 22 ёшли ўйинчи билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатишди.
"Рома" директори Тьяго Пинто футболчини ёзда сотишни истисно этмади. Клуб футболчини 70-80 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Қайд этиш керакки, ўйинчига шунингдек "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.
Италияликнинг "Рома" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



