"Рома" Фабиу Коэнтрау борасида "Реал" билан музокараларни бошлади

Aslanov Jasurbek
5 авг 2015, 11:41
"Рома" раҳбарияти ҳимоячи Фабиу Коэнтрау борасида "Реал"га расмий сўров юборди.

Маълум қилишларича, Португалия терма жамоаси футболчиси римликларнинг ёзги трансфер ойнасидаги сўнгги хариди бўлади. Тез кунларда "бўрилар" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эдин Жекони харид қилгани ҳақида маълум қилади.

"Рома" натижаларга қараб харид қилиш ҳуқуқи билан Коэнтрауни ижарага олмоқчи. Аммо "Реал" футболчини аниқ харид қилиш шарти билан ижарага бермоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›