"Рома" Дибала билан хайрлашадими?
20 дек 2024 16:58
Янгиликлар
"Рома" Дибала билан хайрлашадими?
"Рома" спорт директори Флоран Гисольфи римликлар ҳужумчи Пауло Дибала бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини айтди.
"Биз Дибаланинг биз учун қанчалик муҳимлигини ва унинг "Рома"га муносабати қандайлигини биламиз. Лекин у бизга қаттиқ боғланиб қолган бўлса-да, аниқ бир таклиф келиб тушса, уни кўриб чиқамиз. Бироқ ҳозирча ҳеч ким бу масалада алоқага чиқмади", – деди функционер.
Дибала "Рома"га 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Ҳужумчи жорий мавсум жамоа таркибида 18 ўйин ўтказиб, 2 та тўп киритди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар