
Римликлар “Барселона Б”дан ҳужумчи Антонио Санабрияни 3 миллион еврога сотиб олишади ва “Сампдория” ёки “Сассуоло”га ижарага беришади, деб хабар беради Sky Sport Italia.
Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли парагвайлик футболчи каталонияликлар билан шартномани узайтиришдан бош тортган. Бундан олдин Санабрияга “Челси” ва “Арсенал” клублари ҳам қизиқишаётган эди.