

Бу ҳақда Рим клуби расмий сайти хабар бермоқда.
21 ёшли бразилиялик футболчининг ижара шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Шунингдек, келишувга кўра у жамоаси билан маълум совринларни қўлга киритса, римликлар унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга мажбур бўлишади. Шунга кўра, Ибаньеснинг трансфери учун “Рома” 8 миллион евро (қўшимча бонуслар учун 2 миллион евро) тўлаб беради. Ўшанда “Рома” ҳимоячи билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузиши мумкин бўлади.
Жорий мавсумда Ибаньес “Аталанта” сафида атиги 1 та учрашувда майдонга тушди.



