

Аввалроқ, клублар вингерни сотиб олиш шарти билан ижарага олиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, томонлар футболчини 3 млн еврога ижарага олиш ва 20 млн еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришган.
Футболчининг сотиб олиш шарти билан шартномаси ҳам аллақачон келишиб олинган - у 2030 йилгача мўлжалланган ва "1+4" схемаси бўйича тузилади.
Леон ўтган мавсумда "Астон Вилла" сафида АПЛнинг 24та ўйинида ҳаракат қилиб, атиги 14та ўйинда асосий таркибда майдонга тушди, унинг ҳисобида 1та гол ва 2та голли узатма бор.




